МЕҲРИБОНИМ
Муштоқ бўлдим йўлингга, қайдасан, меҳрибоним?
Остонамга бир келиб, бўлармисан меҳмоним?
Сен-ла суҳбат қурганда, дилда қолмас армоним,
Соғинарман меҳрингни, дардимга бўл дармоним.
Шеър ёзарман, ўқишга қани бўлса имконим,
Хира тортиб кўзларим, нетай йўқдир иложим.
Ўксимагин, Маҳбуба, шеъринг бўлмас адоғи,
Шеърият оламини яна этгум маконим. Маҳбуба ЁҚУББОЕВА. ��

