ЗАВҚ УЛАШИБ…

Туман марказидаги «Пахтакор» стадионида «Янги йил саргузашти» байрами тадбири бўлди. Туман маданият бўлими томонидан театрлаштирилган дастур намойиш этилди. Тадбирда туман ҳокими М.Апақов, сектор раҳбарлари  қатнашдилар. Болажонларга байрам совғалари топширилди.

*** ***

Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан вилоятимиздаги барча шифохоналарда ҳам байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Туман марказий касалхонасида даволанаётган беморлар ва шифохона ходимлари учун Янги йил байрам тадбири ташкил этилди. Тадбиркор Ҳусниддин Аҳмедовга қарашли беморлар яқинлари учун қурилган кутиш залида туман маданият бўлимига қарашли «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари маданий хизмат кўрсатдилар. Катта дош-қозонда ош дамланиб, барча иштирокчиларга тарқатилди.

Шодиёнада туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов, туман ИИБ бошлиғи Ғайрат Ғаниев, туман ДСИ бошлиғи Адҳамжон Маҳмудов ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарлари иштирок этдилар. Туманимиз раҳбари самимий тилаклар изҳор этиб, беморларга тезроқ соғайиб кетишларини билдирди.

Шифохонанинг болалар бўлимида даволанаётган тўқсонга яқин болажоннинг ҳам хурсандчилиги чексиз. Сектор раҳбарлари мазкур шифо масканига  ташриф буюриб, даволанаётган барча болаларга эсдалик совғаларини топширдилар.

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Насибахон Расулова, меҳнат фахрийси Аҳмаджон Юсуповлар сўзга чиқиб, барча ташкилотчиларга, ҳомийлик ёрдами кўрсатган туман ДСИ жамоасига миннатдорчилик изҳор қилишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.