БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ КАФОЛАТЛАНАДИ

Бола ҳуқуқларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-587-сонли Қонуни қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал кодексига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Кодекснинг 52-моддаси иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 51-моддаси биринчи қисмининг 1-4, 8 ва 9-бандларида назарда тутилган ҳолларда ҳимоячидан воз кечишга йўл қўйилмайди».

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 60-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилди:

«Вояга етмаган гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки жабрланувчининг илтимосига кўра, ишда ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган шахслар билан бир қаторда унинг катта ёшдаги яқин қариндошларидан бирининг ёки ўзи ишонадиган бошқа шахснинг қонуний вакил сифатида иштирок этишига йўл қўйилиши мумкин».

Бундан ташқари, 61-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда ўзгартирилди:

«Қонуний вакил: ўзи вакиллик қилаётган шахснинг суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга чақирилганлигидан хабардор бўлиш; ўзи вакиллик қилаётган қамоқдаги шахс билан холи учрашиш; ўзи вакиллик қилаётган шахс ушбу кодексга мувофиқ эга бўлган процессуал ҳуқуқларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Қонуний вакил: ўзи вакиллик қилаётган шахсга нисбатан ўтказиладиган процессуал ҳаракатларда иштирок этиши; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суд чақирув-ларига биноан ҳозир бўлиши; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар орқали тўсқинлик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт».

Шунингдек, 121-модданинг биринчи қисми, 181-моддага ҳам ўзгартиришлар киритилди.

Бундан ташқари, мазкур Қонун билан, Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январда қабул қилинган «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни тадбиркорлик фаолиятига оид ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан тўлдирилди.

А.ҒАППАРОВ, жиноят ишлари бўйича вилоят судининг судьяси.