ШАФФОФЛИК ТАЪМИНЛАНАДИ
Бахтимиз Қомусининг 52-моддасида Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчи эканлиги, шунингдек, фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий хизматни ўташга мажбур эканликлари белгиланган.
Ҳар бир фуқаро Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиши, унинг қудрати ва обрў-эътиборини мустаҳкамлаш учун барча чораларни кўриши лозим. Бу борада муҳтарам Президентимиз томонидан 2019 йил 12 сентябрь куни қабул қилинган ПҚ-4447-сонли қарор асосида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги янгиланган Низом тасдиқланди. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартибини белгилайди, фуқаролар томонидан давлатнинг ҳудудий яхлитлиги, мустақиллиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўйича конституциявий ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилишини таъминлайди, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, шунингдек, хизмат фаолияти оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларидаги ҳарбий хизматга тенглаштирилган давлат қўмиталари, вазирликлар ва идораларда чақирув ва контракт бўйича ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташлари, шунингдек, Қуролли Кучлар резервидаги фуқаролар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. Қуролли Кучларни шахсий таркиб билан бутлаш тартиби, турли тоифадаги ҳарбий хизматчилар томонидан хизмат вазифалари сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, ҳарбий хизматни ўташнинг шаффофлиги ва ҳар бир ҳарбий хизматчининг профессионал ўсиш истиқболини таъминлайди.
Ҳалимжон ҚОБИЛОВ, туман адлия бўлими бошлиғи.

