ИНСОН СИЙЛАНГАН ЖОЙДА АЗИЗ
Ваҳобжон Мирзаев туманимизда паррандачилик соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшаётган фидойи раҳбарлардан. Салкам қирқ йилдирки, шу соҳа равнақи йўлида тинмай изланмоқда. У бугунги кунда «Уйчи парранда» МЧЖ сифатида фаолият кўрсатаётган жамиятни ҳам моҳирлик билан бошқармоқда. Салкам икки юз киши меҳнат қилаётган мазкур жамиятнинг аҳил жамоаси аҳолининг парранда гўшти ва тухумга бўлган эҳтиёжини қондириб келмоқда. Ўтган йили 386 минг долларлик наслли тухум Тожикистонга экспорт қилинди.
Инсон сийланган жойда азиз, дейишади. Шу жамиятда кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган бош иқтисодчи Зокиржон Турсунов, бўлим бошлиғи Абдулбоқи Мирзаев, бош энергетик Абдумутал Бойбобоев, бош қоровул Илҳомжон Абдураҳмонов, ошпаз Собиржон Тиллабоев, ишчи Дилбархон Турдиева қутлуғ ёшни қарши олиб, нафақага чиқишди. Уларни нафақага кузатиш маросими ҳам катта шодиёнага айланиб кетди. Жамият раҳбари Ваҳобжон Мирзаев самимий тилаклар билдириб, эсдалик совғалари топширди. Умиджон СУЛТОНОВ.

