ЁШЛАР ОРАСИДАГИ ҲОКИМ
Мамлакатимизнинг эртанги куни бўлган ёшларга эътибор ҳар жиҳатдан ошмоқда. Туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов асосий вақтларини ёшларга ажратиб, улар билан жонли мулоқотлар ўтказаётганлари ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир. Бу сафарги амалий учрашув 5-мактабда бўлди. Ўқувчилар ҳоким билан очиқ ва эркин суҳбатлашиб, муаммо ҳамда таклифларини билдиришди. Ўз навбатида, муаммолар ечими юзасидан зарур топшириқлар берилди. Якунда фаол, иқтидорли ёшлар туман ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ҳожиакбар ПАТТАЕВ.

