ЖАСОРАТ ДАРСИ
Мактабимизнинг 8-«Б» синфида аскарлар иштирокида «Жасорат дарси» мавзусида учрашув бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинларида хизмат қилаётган оддий аскар Туйғун Аҳмедов ҳамда Ғиёсиддин Самиевлар ўқувчиларга ҳарбийлар кун тартиби, ҳарбий қисмда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирдилар. Ўқувчилар саволларига жавоб олдилар. «Жасорат дарс»ларини ташкил этиш, ўз касби орқали элда ҳурмат қозонган инсонлар билан учрашувларни йўлга қўйиш ўқувчилар ўртасида Ватанни севиш, бугунги сиёсий жараёнларга дахлдорлик ҳиссини тарбиялашда, энг муҳими, уларни касбга йўналтиришда асосий омил бўлиб хизмат қилади.
Мақсуда ТОШБОЕВА, 36-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси.

