ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ПОЙДЕВОРИ
Ҳар қандай қурилманинг пишиқ-пухталиги пойдеворига боғлиқ. Таълим ва тарбиянинг пойдевори бу бошланғич таълимдир. Мана шу жиҳатни доимо эътибордан четда қолдирмаган ҳолда ўқув жараёнини ташкил этиб бораман.
Иккинчи ярим йиллик якуни олдидан ўзим раҳбарлик қилаётган 3-«Б» синфида она тили фанидан «Сўзларни ўзаро боғловчи қўшимчалар» мавзусида очиқ дарс ташкил этдим. Фанлараро боғлиқлик таъминланган ва компетенциявий билимларни мустаҳкамлашга йўналтирилган ушбу ноанъанавий дарс кузатувчилар томонидан ижобий баҳоланди, туман миқёсида оммалаштиришга тавсия этилди.
Фотима АБДУҒАФФАРОВА, 1-мактаб ўқитувчиси.

