СОВҒАЛАР УЛАШИЛДИ

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади.

Байрам муносабати билан жамиятимиз томонидан 1-сонли давлат махсус мактабгача таълим муассасасига ташриф буюриб, болажонларга «Нестле» компаниясининг сув ва сут маҳсулотларини улашдик. Шунингдек, уйда ётиб қолган ногирон болалар ҳолидан хабар олиб, байрам совғалари топширдик.

Ҳамида МАЖИДОВА,

туман ногиронлар жамияти иш юритувчиси.