ЧЎЗИЛИБ КЕТГАН БАЙРАМ

Ҳамюртимиз Д.Б. янги йил байрамини нишонлашни чўзиб юборди чоғи, 2 январь куни оқшом пайти ҳам маст ҳолда кўча кезиб юрганди. Унинг хатти-ҳаракатлари ИИБ ходимларида шубҳа уйғотди. Шунда зўравонни тартибга чақириб, жамоат жойида юриш-туриш тартиби ҳақида эслатиб қўйишга ҳаракат қилган ходимларга қулоқ бермади, уларни ҳақоратлаб, жанжал кўтарди.

Унинг ушбу ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг тегишли моддаларига асосан квалификация қилинди.

Туман маъмурий судида кўриб чиқилган ушбу иш айбланувчи Д.Б.ни 8 сутка маъмурий қамоқ жазосига тайинлаш билан якун топди.

Азизбек МИНГБОЕВ, туман маъмурий судининг судья ёрдамчиси.