Чорлов
Келажак бунёдкори бахтли ёшлар,
Бугун катта-катта қадамлар ташлар,
Ахир, Шавкат ота бизларни бошлар,
Келинг, даврамизга қўшилинг, ёшлар.
Аждодларнинг руҳи бизларни қўллар,
Ёшлар, сизлар учун очиқдир йўллар,
Орзуларга албат етамиз, дўстлар,
Келинг, даврамизга қўшилинг, ёшлар.
Бунёдкор, санъаткор, эй, ижодкорлар,
Келажакдан катта умиди борлар,
Ёшлар иттифоқи сизларни чорлар,
Келинг, даврамизга қўшилинг, ёшлар,
Озода АБДУРАҲМОНОВА, 32-мактабнинг 10-синф ўқувчиси.

