Рўмолчам

Ойим совға қилганда,

Кеча янги рўмолча.

Ҳамма ҳавас қиларди,

Сурати бор – қуёнча.

Бугун эса сумкамдан

Йўқолди ўз-ўзидан,

Энди қайдан топаман?

Ғойиб бўлибди кўздан.

Ҳамма жойни қидирдим,

Аммо топиб бўлмади.

Айтинг, борми иложи?

Буни ҳеч ким билмади.

Ўйлаб бир ғоя топдим,

Қидирувга бераман.

Мактабга эълон оссам,

Топилади, биламан.

Покиза АҲМАДЖОНОВА, 36-мактабнинг 3-синф ўқувчиси.