Китоб ўқинг
Керак бўлса гар билим,
Ҳам қидирсангиз илм,
Чарчаб олганда тиним
Китоб ўқинг, тенгдошлар.
Китоб эрур бебаҳо,
У офтоб эрур гўё,
Чин дўст ҳамда ошино,
Китоб ўқинг, тенгдошлар.
Китоб мисли хазина,
Ичи тўла ганжина.
Маслаҳатим биргина –
Китоб ўқинг, тенгдошлар.
Дермиш баъзи «доно»лар:
«Китоб ўтмиш бўп қолар».
Бекор айтибди улар,
Китоб ўқинг, тенгдошлар.
Интернету телефон
Вужудимизга зиён.
Фойдаси бисёр ҳамон
Китоб ўқинг, тенгдошлар.
Китобхонлик – хуш одат,
Топарсиз бахту омад,
Бўларсиз соғ-саломат,
Китоб ўқинг, тенгдошлар.
Азиза ИБРОҲИМОВА, 36-мактабнинг 10-синф ўқувчиси.

