МУСТАҲКАМ ПОЙДЕВОР

Юртбошимиз таъкидлаганларидек, демократик ислоҳотлар йўли биз учун якка-ю ягона ва энг тўғри йўлдир. Бугунги кунда халқ барча ислоҳотлар ташаббускори, деб белгиланиши жамиятдаги муаммо ва уларнинг ечиш йўлларини аниқ белгилаб беришга замин яратади.

Мактабгача таълимга алоҳида урғу берганликлари, яъни 3-7 ёшли болалар қамровини 60 фоизга етказиш, 6 ёшли болаларни мактабгача таълимга тўлиқ қамраб олиш ва бу борада бюджетдан жуда катта маблағ ажратилиши навбатдаги ғамхўрликнинг ёрқин ифодасидир.

Бундан ташқари, Мурожаатномада:

-рақамли технологияларни янада ривожлантириш;

-таълим, айниқса, олий таълимни тубдан ислоҳ қилиш ва олтита йўналишларда ўқиш муддатларини қисқартириш, соҳага оид бўлмаган предметларни 50 фоизга қисқартириш, грантни 2 баробар кўпайтириш, қизларга қўшимча квоталарни кўпайтириш, педагоглар малакасини ошириш;

-давлат хусусий шерикчиликда имкониятларнинг кенгайиши;

-солиқ сиёсатининг янада соддалаштирилиши ва тадбиркорларга имкониятларнинг кенгайиши;

-банк тизимидаги ўзгаришлар;

-кам даромадли оилаларга кўмак бериш ва уларни кескин камайтириш;

-пенсияга чиқиш жараёнини соддалаштириш;

-аҳоли саломатлигини сақлаш ва юқори малакали хизмат кўрсатишда тиббий суғуртанинг жорий этилиши;

-уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш;

-соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва шакллантириш;

-атроф-муҳит ва экологияга эътиборни кучайтириш;

-ҳар бир соҳа раҳбарининг тегишли кенгашларда ҳисоботларини тақдим этиши;

-қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ тизими мустақиллигини янада ошириш, коррупциянинг олдини олишда янги ташкил этиладиган структура фаолиятининг йўлга қўйилиши халқимизнинг эртанги кунга ишонч билан яшаш туйғусини оширади, жондан азиз Ватанимизни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш учун мустаҳкам пойдевор бўлади.

Маҳбуба АБДУЛЛАЕВА, туман мактабгача таълим бўлими мудири.