ТАШАББУСГА УНДАЙДИ

Мурожаатномада энг буюк ғоя сифатида инсон ва жамият – ислоҳотларнинг ташаббускори эканлигини кўриш мумкин. Яна бир муҳим жиҳати – унда нафақат муаммолар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари, қолаверса, бу муаммоларнинг оқибатлари ва бартараф этиш йўллари ҳам очиб берилди. Хусусан, замонавий инфратузилмага эга бўлган «IT-парк»ларнинг ташкил этилиши, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида «1 миллион дастурчи» лойиҳасини амалга ошириш, яқин 2 йилда барча қишлоқ ва маҳаллаларни тезкор интернет билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим муассасалари ва мактабларни ҳам юқори тезликдаги Интернетга улаш ишларини давом эттириш шулар жумласидан саналади.

Юқоридаги вазифаларнинг ижросини таъминлашда биз, депутатлардан янги ташаббуслар кўрсатиш, янги қонунлар ижодкорлигига профессионал ёндашиш ва амалдаги қонунларни такомиллаштиришда жонбозлик кўрсатиш талаб этилади. Шунингдек, Мурожаатнома илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳукумат, тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботини мунтазам эшитиб бориш орқали Парламент назоратини ўрнатишимизга дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Зафар ХУДАЙБЕРДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари қўмитаси аъзоси, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси.