БИТТА ЖИНОЯТ ҲАМ КЎП
Туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида жиноятчиликка қарши курашиш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ўтган йил якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари, корхона, ташкилотлар раҳбарлари, МФЙ раислари ва мутахассислари иштирок этдилар.
Кенгаш йиғилишида туман прокурори У.Номанов, туман ИИБ бошлиғи Ғ.Ғаниев, туман прокурорининг ўринбосари Ҳ.Аҳмаджоновларнинг маърузалари тингланди.
Йиғилишда таъкидланганидек, туманда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган ишлар натижасида ўтган йили умумий жиноятчилик 202 тадан 201 тага ёки 0,5 фоизга камайган. Қотиллик, босқинчилик, номусга тегиш, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар содир этилмаган бўлса, фирибгарлик, безорилик 16,7 фоизга, қиморхона ташкил этиш 66,7 фоизга камайишига эришилган. Бироқ ишсизлар томонидан жиноятчилик 35 тадан 37 тага, ёшлар томонидан 53 тадан 60 тага ошган, вояга етмаганлар томонидан 4 тага 4 та бўлиб, тенг ҳолатда қолган.
Олиб борилаётган ишларга қарамай, ўғрилик, ўлим билан тугаган йўл-транспорт ҳодисалари, енгил тан жароҳати етказиш, фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш, валюта операциялари билан боғлиқ жиноятлар ортиб кетган. Жиноятчилик МФЙлар кесимида таҳлил этилганда, Зиёкор, Машад, Қувурбоши, Деҳқон, Дўстлик(Жийдакапа), Даҳиякота, Муборак, Боғ кўча, Ҳуррият МФЙларида жиноят содир бўлмаганлиги, албатта, қувонарлидир.
Йиғилиш сўнгида 2019 йил якунлари бўйича ўтказилган «Намунали таянч пункти» кўрик-танловининг туман босқичи ғолибларини туман ҳокимининг ўринбосари Мухторжон Бобожанов тақдирлади. Жумладан, кўрик-танловнинг туман босқичида Дўстлик, Жийдакапа МФЙлари профилактика инспектори Ботиржон Турсунов 1-ўринни қўлга киритди. Хизиробод МФЙ профилактика инспектори Даврон Жўраев, Ёркатай, Файзиобод МФЙлари профилактика инспектори Қобилжон Давроновлар 2, 3-ўринларни эгаллашди. «Энг фаол профилактика инспектори» (Азизбек Исмоилов), «Профилактика инспекторининг энг фаол ёрдамчиси» (Иномжон Юлчибоев, Илҳомжон Ғофуров), «Энг фидойи маҳалла раиси» (Машад МФЙ раиси Ҳошимжон Усмонов), «Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича фаол мутахассис» (Хизиробод МФЙ мутахассиси Марғуба Абдураҳмонова) номинациялари бўйича ҳам ғолиблар мукофотландилар.
Илҳомжон АЛИМАТОВ, туман прокурорининг катта ёрдамчиси.

