ДЕПУТАТ ВА МАСЪУЛИЯТ

Наманган муҳандислик технология институтида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан сайланган депутатлар учун махсус курслар ташкил этилди.

Ўқув машғулотларида ЎзМТДП вилоят кенгаши раиси Ғайрат Тўйчибоев, партия депутатлик гуруҳи ижрочи котиби Бекзод Джўраев ҳамда партиядан вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига сайланган депутатлар қатнашдилар.

Махсус курслар дастурига сиёсий партияларнинг мақсади, ҳуқуқий асослари, сиёсий партияларнинг маҳаллий Кенгашлар партиявий гуруҳларидаги ваколати, фаолияти, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, доимий комиссиялар, партия гуруҳлари ва депутатларнинг иш режаларини шакллантириш, бунда сиёсий партияларнинг дастурий-ғоявий мақсадларининг ифодаланиши ҳамда депутатларнинг сайловчилар билан олиб борадиган ишларини ташкил этишнинг устувор масалалари киритилганлиги илк марта халқ ноиби ваколатига эга бўлган депутатларга маҳорат дарси бўлди.

Мазкур машғулотда ЎзМТДП туман кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Бахтиёр Эгамов, туман Кенгашига сайланган депутатлар Анваржон Азизов, Гулчеҳра Каримова, Фазлиддин Муҳиддинов, Тожихон Охуновалар иштирок этиб, депутатлик фаолияти бўйича атрофлича тушунча олдилар.

Отабек ЖАЛОЛОВ, туман Кенгаши депутати.