МУНОЗАРАГА БОЙ ТАРЗДА

Уйчи педагогика коллежида 1-сектор раҳбари, туман ҳокими М.Апақовнинг Ғайрат МФЙ ёшлари билан учрашуви қизғин мунозара ва мушоҳадага бой тарзда бўлиб ўтди.

Тадбирда кўтарилган бош масала Президентимизнинг 2019 йил 27 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номли мактабда ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда «2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади», -деган тарихий баёнотлари жорий йилда ёшларнинг жамиятимизда тутган ўрни ва ролини янада ошириши, Юртбошимизнинг «Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз», -деган сўзларидан келиб чиқадиган вазифалар хусусида М.Апақов маъруза қилди. Шундан сўнг туманимиз ёшлари эътибор қаратиши лозим бўлган муаммолар ечими борасида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Якунда маҳалла ёшларининг мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, тегишли ташкилотларга юборилиши белгилаб олинди. Ўз мухбиримиз.