СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ УЧРАШУВИ

Президентимизнинг 2019 йил 27 де-кабрь куни ёшлар билан учрашувидаги берилган топшириқлар ҳамда ёшларни раҳбарлар фаолияти билан таништириш, келгусида улар каби етук инсонлар бўлиб етишишларида орзу-истаклар уйғотиш мақсадида 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида сектор раҳбарлари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари М.Бобожанов, туман прокурори ўринбосари Х.Аҳмаджонов, туман ИИБ бошлиғи Ғ.Ғаниевлар қатнашдилар. Учрашувда ёшлар томонидан кўплаб таклифлар билдирилди. Сектор раҳбарлари муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатма, топшириқлар берди.

Самимий ва кўтаринки руҳда кечган мулоқот якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Шунингдек, туман прокурорининг ўринбосари Х.Аҳмаджонов туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида бўлиб, ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш жараёни билан танишди.

Шу куни болаликдан ногиронлар, Боғ, Бояғон МФЙларида яшовчи Умиджон Дадабоев, Абдурасул Бойматовларга ногиронлик аравачаси ҳамда кийим-бош топширилди.

Илҳомжон АЛИМАТОВ, туман прокурорининг катта ёрдамчиси.