КЎРГАЗМАЛИ ТАРЗДА
Мактабимизда «Билимли авлод буюк келажакнинг, тараққиётнинг кафолатидир» мавзусида туман семинари ўтказилди. Унда мактабнинг табиий фанлар метод бирлашмаси ўқитувчилари Яйрахон Умрзоқова 8-«Б» синфда физика, Наргиза Камолова 5-«Б» синфда биология, Барнохон Шодмонова 8-«Г» синфда ва Раҳимахон Мамажонова 5-«А» синфда география, Умида Асқарова 5-«Б» синфда информатика фанидан очиқ дарс машғулотлари ташкил этишди. Дарсларда янги педагогик технологиялар, турли кўргазмали қуроллар, слайдлар, қизиқарли ўйинлардан фойдаланилди. Дарсдан ташқари ташкил этилган «Иқтидорли болалар» тўгараги аъзолари томонидан Моҳида Мўминова ташкилотчилигида «Иқтидор шоу» кўргазмаси бўлиб ўтди. Бунда ўқувчилар турли ҳаракатли кўргазмалар намойиш қилишди. Туман ХТБ табиий фанлар методисти Муҳайё Матанова, мактабларнинг фан ўқитувчилари семинар ҳақида илиқ фикрлар билдириб, жамоа ишларига омад тиладилар.
Нигора ИБРАГИМОВА, 36-мактабнинг услубий бирлашмаси раиси.

