МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР
Билим масканимизда Юртбошимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси ижроси доирасида туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, МК «Ватанпарвар» кенгаши тасарруфидаги туман ЎСТК, туман халқ таълими, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлимлари ҳамда ҳарбий қисм ҳамкорлигида «Китоб – илм булоғи» мавзусида ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантиришга қаратилган маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ёшлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарилди.
Якунда фаол ўқувчилар ва мактаб кутубхонасига туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси А.Обидов, туманимиздаги ҳарбий қисм катта лейтенанти К.Бердиёров бошчилигида ҳарбийлар вакиллари Ж.Тошбеков, Б.Абдураҳмонов, О.Абдукаримовлар ташаббус кўрсатиб, китоблар туҳфа этишди.
Гулноза ХЎЖАЕВА, 7-мактаб ўқитувчиси.

