КАСБИГА МЕҲР ҚЎЙИБ…

Феруза Абдураҳимова мактабимизнинг фидойи устозларидан. У ёшларга инглиз тили фанидан сабоқ беради. Отаси Маҳмуджон Абдураҳимов кўп йиллар 12-мактабда инглиз тили фани ўқитувчиси, мактаб директори бўлиб фаолият кўрсатган. Тажрибали ўқитувчи сифатида туманда, вилоятда танилган устозлардан. Феруза ҳам ота изидан бориб, касбига меҳр қўйди, айни вақтда жонкуярлик билан меҳнат қилмоқда. Бу унинг изланувчанлиги, ҳар бир дарсга пухта тайёргарлик кўриши, ортидан болаларни эргаштириши ва дарсига қизиқтира олиш қобилиятида ҳам ёрқин намоён.

1-«Б» синф ўқувчилари билан «Уй ҳайвонлари» мавзусида тайёрлаган очиқ дарсида иштирок этган бошланғич синф ўқитувчиси Ҳавасхон Атабоева, ота-оналардан Насиба Халилова, Муқаддам Эгамовалар сўзга чиқиб, ўқитувчи маҳоратига, ўқувчиларнинг қисқа фурсатда инглиз тилини яхши ўзлаштириб олишганига юқори баҳо беришди. Айниқса, электрон дарсликлардан унумли фойдаланилгани, ўқувчиларнинг инглиз тилида диалоглар тузиши, турли ўйинларни кўрсатиши барчага манзур бўлди.

Носиржон НЎЪМОНОВ, 39-мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари.