МЎЙҚАЛАМ СЕҲРИ

Нозимжон Юсубжонов мактабимизнинг иқтидорли ўқувчиларидан. У Юртбошимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг бири – тасвирий санъат ва рассомчилик йўналишида бор истеъдодини намоён этмоқда. Дарсдан сўнг бўш вақтларида Наманган шаҳридаги 11-сонли ихтисослашган мусиқа ва санъат мактабида рассомчилик тўгараги машғулотларида қатнашиб, маҳоратини кун сайин ошириб бормоқда. Туман, вилоят миқёсида ўтказилаётган танловларда фаол қатнашиб, юқори ўринларни эгаллаяпти. Унинг мўйқаламига мансуб буюк сиймолар, табиат манзаралари, эртак қаҳрамонларини кўриб, истеъдодига қойил қолмай илож йўқ. Юксак чўққилар сари интилаётган Нозимжонга парвозлар тилаймиз.

Ҳамида СУЛТОНОВА,

14-мактаб ўқитувчиси.