КЎЧМА САЙЁР ҚАБУЛ
Ўтган шанба куни вилоят ҳокими раҳбарлигида туманимиздаги 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида кўчма сайёр қабул бўлди.
Унда вилоятимиздаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, бошқарма, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров мурожаатлар таҳлилига эътибор қаратар экан, одамларни ҳаётдан рози қилиш, уларнинг ўй-дарди ва ташвиши билан яшаш, муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш энг муҳим вазифа эканлигини алоҳида таъкидлади. Сайёр қабулда қатнашган фуқаролар – жийдакапалик Хайрулло Отахонов, Уйчи шаҳарчасидан Матлуба Набиеванинг намунавий арзон уйлардан харид қилиш, Мукаррам Орифжонованинг кредит, ёркатайлик Каримжон Мақсудовнинг маҳалладаги трансформаторларни ҳисобга олиш, Уйчи қишлоғидан Наргиза Иброҳимованинг ишга жойлашиш масаласидаги мурожаатлари мутасадди идоралар раҳбарлари эътиборига ҳавола этилди ва уларнинг ечимлари топиладиган бўлди.
Сайёр қабулда туманимиз ҳокими Абдуғани Турдиев қатнашди.
Кўчма сайёр қабул белгиланган жадвал асосида бошқа туманларда ҳам ҳафтанинг ҳар шанба кунида ўтказиб борилади.

