ҚАДРИЯТЛАР МУЖАССАМ УНДА

Куни кеча матбуотда яна бир тарихий ҳужжатлар – «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон ҳамда «Ўзбекистон Рес-публикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор эълон қилинди.

Муҳтарам Юртбошимизнинг куюнчаклик билан бу тизимда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ҳақида гапирганларида оғриқли нуқталаримизни дилдан ҳис этдим. Маҳалла тизимига боғлиқ бўлмаган масала камдан-кам топилади, йўналишлар кўп, бироқ жамоат ташкилотлари ўртасида узвий ҳамкорлик йўқ эди. Янги тизимда бу ҳамкорлик мустаҳкамланди.

Шу ўринда таниқли ёзувчи Ўткир Ҳошимовнинг «Дафтар ҳошиясидаги битиклар» асарига киритилган «Менталитет» номли ҳикояси ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Унда хориждан келган меҳмоннинг: «Маҳалла ўзи нима дегани? Ҳеч қайси мамлакатда бунақа тизим кўрмадим. Нега керак ўзи шу маҳалла?» -деган саволига ёзувчи «маҳалла» сўзига жуда моҳироналик ва оддий сўзлар билан таъриф берганки, уни ўқиб, шундай мамлакатда, маҳаллада яшаганингга шукроналар айтасан, киши. Сизу биз эътибор қилмайдиган маҳалланинг айрим нозик жиҳатлари борки, буни ҳикояни ўқигач, қалбан ҳис этасиз.

Халқимизнинг минг йиллик қадриятларини ўзида мужассам этган анъаналаримиз бардавомлиги йўлида садоқат билан хизмат қилишдан чарчамайлик.

Раънохон НАЗАРОВА, туман Кенгаши депутати.