ЗУЛМАТ ЙЎЛИ
Бугунги кунда ходимларимиз томонидан қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда таълим муассасалари ҳамда маҳаллаларда аҳоли, айниқса, вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандликнинг олдини олиш борасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Гиёҳвандликка қизиқиш айнан вояга етмаган ўсмирлар орасида кўп кузатилади. Чунки ёшларнинг ҳамма нарсага қизиқиши табиий ҳол. Ана шундан келиб чиқиб, ёшларга гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари ҳақида кенг тушунчалар бериш, хусусан, мавзу доирасида видеолавҳалар намойиш қилиш, мутахассислар иштирокида турли тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказиш мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Ёшлар келажак эгалари, эртанги кун яратувчиларидир. Шундай экан, улар оғунинг қулига айланмасликлари учун биргаликда курашайлик.
Шуҳратжон ҚАМБАРОВ,
вилоят ИИБ ТХТБ Учқўрғон бекатида ХТБ ҲРГ инспектори, лейтенант.

