ЛОҚАЙДЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАСИН

Туман халқ таълими МФМТТЭ бўлимининг мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилиш тумандаги таълим муассасаларида таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш, соҳада юз бераётган жиноятчилик ва порахўрликнинг олдини олиш, мактабларни битираётган 9-синф ўқувчиларининг таълимнинг кейинги босқичига тортилишини назорат қилиш мавзуига бағишланди.

Уни туман ҳокимининг ўринбосари Аҳмаджон Раҳматов очди. Йиғилишда туман прокурорининг катта ёрдамчиси Раҳматилла Тўрабоев, туман халқ таълими МФМТТЭ бўлими мудири Ҳусниддин Маҳмудов жорий йилнинг 3 январь куни коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамловчи махсус «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги, унинг мазмун-моҳияти, таълим муассасаларида порахўрликка йўл қўймаслик, битирувчиларни таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш, бу борада лоқайдликка йўл қўймаслик, раҳбарларнинг масъулияти ҳақида мулоҳазалар билдирдилар.

Тадбир давомида мавзуга доир фильм намойиш этилди.