МАЖМУА КЕНГАЙМОҚДА

Ҳожиобод МФЙда «Сўғдиёна дармон фарм» МЧЖ (раҳбари Абдумалик Бойдедаев)га қарашли мажмуа фойдаланишга топширилди.

Бу ерда бундан бир неча йил олдин «Камолиддин ота» ошхонаси ҳам фаолият бошлаган эди. Энди унинг ёнига қўшимча бинолар қурилиб, кенгайтирилди. Икки қаватли замонавий бинонинг биринчи қаватида озиқ-овқат маҳсулотлари ва хўжалик моллари, ичимликлар дўкони иш бошлаган бўлса, иккинчи қаватида тикувчилик цехи ташкил қилиниши режалаштирилган. Тўлиқ битса, 20 та ишчи ўрни яратилиши кўзда тутилган. 

Мажмуанинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги вакиллари ва нуронийлар иштирок этдилар ҳамда самимий тилаклар билдирдилар.