ТАШКИЛИЙ МАСАЛА КЎРИЛДИ

24 февраль куни туман ҳокимлигида туман фаолларининг йиғилиши бўлди. Уни туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов очди ва бошқариб борди.

Дастлаб вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамолиддин Алойдинов сўзга чиқиб, жорий йилнинг 12 февраль куни муҳтарам Президентимиз раисликларида маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича ўтказилган видеоселекторда маҳалла тизимида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар ҳақида тўхталди. Шундан сўнг туман ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оила масалалари бўлими бошлиғи лавозимига кўрсатилган Боситбой Жаббарович Қодировнинг таржимаи ҳоли билан таништириб ўтди. Шунингдек, туман маҳалла ва оила масалалари бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосарлигига Раъно Назарова, хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ўринбосарлигига Муродилла Юнусов, кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосарлигига Абдумажид Отабоев номзодлари маъқулланди. Туман ИИБ бошлиғи Ғ.Ғаниев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова, туман Кенгаши депутати О.Жалолов, Ёркатай МФЙ мутахассиси М.Халилова номзодлар ҳақида самимий фикрлар билдириб, фаолиятларида муваффақиятлар тилашди.

Йиғилишда Президент Администрацияси Наманган вилояти куратори Ф.Ходжаев қатнашди ва сўзга чиқди.

Туман ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оила масалалари бўлими бошлиғи Боситбой Қодиров ишончни оқлаб, садоқат билан хизмат қилишини билдирди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Б.Бобоханов иштирок этди.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.