ОМИЛКОР ФЕРМЕР

Баҳромжон Абдуллаев қишлоқ хўжалиги соҳасидаги билим ва малакаларни пухта эгаллаган мутахассислардан. У 2000 йилдан буён «Бобур» фермер хўжалиги раҳбари вазифасида ишлаб келмоқда.

Ўтган 20 йил мобайнида рўй берган ўзгаришлар, ислоҳотлар самарасида кўпгина хўжаликлар рақобатга бардош бера олмади. Б.Абдуллаев бошчилигидаги фермер хўжалиги эса ҳар мавсумни юксак натижалар билан якунлашга муваффақ бўлди. Бугун тасарруфидаги 56,4 га. майдонда 31 нафар ишчи-ходим бир ёқадан бош чиқариб, меҳнатда янги марраларни забт этмоқда. Кейинги  3 йил мобайнида «С-8286» навли уруғли чигит экилиб, белгиланган шартномавий режа 40 центнердан ошириб бажарилмоқда. Ғаллачиликдаги самара ҳам мақташга арзигулик. Фермер хўжалигида тупроқ унумдорлигини ошириш, сувдан самарали фойдаланиш мақсадида маҳаллий ва минерал ўғитлардан компост тайёрлаш, маҳаллий ўғитларни ҳосил чуқурларида қориштириб суғориш ишлари намунали йўлга қўйилган. Олинган соф фойда ҳисобига қишлоқ хўжалиги техникалари хўжаликда  кўпайиб бормоқда. Бунинг натижасида қўшимча ишчи ўринлари яратилиб, коллеж битирувчилари билан тўлдириб борилмоқда.

Самарали меҳнатлари эвазига Баҳромжон Абдуллаев ўтган йили Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг «Илғор фермер» кўкрак нишони билан тақдирланди. Абдулҳаким НИШОНОВ.