УНУТИЛМАС ВА ТАКРОРЛАНМАС КУН
Туманимиз касб-ҳунар коллежларида битирувчиларга диплом топширишга бағишланган маросимлар кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежини жорий йилда 201 нафар йигит-қиз тикув ва тикув трикотаж буюмларини ишлаб чиқариш техник-технологи, компьютер ва компьютер тизимларини созлаш ва таъмирлаш тех-ниги, мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси, сартарошлик ва декоратив косметика устаси, ошпаз йўналишлари бўйича тамомлади. Улардан 13 нафари имтиёзли диплом олиш шарафига мушарраф бўлди.
Битирувчиларни туман ҳокимлиги вакили Насибахон Ақилова, туман Кенгаши депутати Муҳаммадали Қамбаров, коллеж директори Абдумажид Отабоевлар самимий қутлаб, дипломларни тантанали тарзда топширдилар.
***
Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида уюштирилган «Оқ йўл сенга, битирувчи!» маросими ҳар йилгидек бу йил ҳам ўзгача тарзда ўтди. Байрамона безанган коллеж ҳовлиси ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ва меҳмонлар, жамоат ташкилотлари вакиллари билан тўлди. Йиғилганларни туман ҳокимининг ўринбосари Аҳмаджон Раҳматов унутилмас ва такрорланмас кун билан қутлади. Фаол ўқувчилар, фидойи устозлар, ота-оналар вакилларига фахрий ёрлиқ, ташаккурнома, эсдалик совғалари тақдим қилинди. Бир гуруҳ битирувчиларга имтиёзли дипломлар топширилди.
Ҳар икки тадбирда коллеж жамоалари ҳамда туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази, 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг концерт дастури, спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Суратларда: имтиёзли диплом олиш шарафига мушарраф бўлган ёшлардан бир гуруҳи.

