ҲУШЁР БЎЛ ЙЎЛДА

Бугунги кунда содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалари айрим ҳолларда пиёдалар иштирокида рўй бермоқда. Бу, албатта, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳар биридан эътиборли бўлишни тақозо этади. Жорий йилнинг 20 февралидан 12 мартигача ўтказилаётган «Диққат, пиёда!» тадбири ҳам айнан йўловчилар ҳушёрлиги ва масъулиятини оширишга қаратилгани билан аҳамиятли. Ушбу тадбирни юқори савияда ташкил этиш мақсадида гуруҳимиз томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ходимларимиз транспорт воситаси серқатнов йўлларга яқин жойлашган корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари қаршисида жойлашган пиёдалар ўтиш жойларига бириктирилди. Улар белгиланган манзилларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, қоидабузарлик содир этган пиёдаларга тегишли тартибда чоралар кўришмоқда.

Тадбирлар давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузган 24 нафар пиёдага маъмурий баённома расмийлаштириб, тегишли тартибда жарима қўлланилди.

Нуриддин АБДУЛЛАЕВ, туман ИИБ ЙҲХГ инспектори, катта сержант.