ФАОЛЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
Мактабимизда Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида спорт мусобақалари, расмлар танлови, мусиқий чиқишлар уюштирилди. Тадбирга Мевазор МФЙ фаоллари, фахрий устозлар, туман маданият ходимлари ташриф буюриб, билим масканимизда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Эгамов, ёшлар етакчиси Б.Раззоқовлар ташкил этган мазкур тадбир унинг қатнашчиларида катта тааассуротлар қолдирди.
Тадбир якунида мактаб директори Равшанбек Раҳмонов ғолиб ўқувчилар ва фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширди.
Баҳодир ЖУМАБОЕВ, 15-мактаб ўқитувчиси.

