ЖАНГЧИ-ФАХРИЙЛАР ЭЪЗОЗДА
«Мустақиллик боғи»да Ўзбекистон «Veteran» жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ташкил топганлигининг 26 йиллиги ҳамда Афғонистон ҳудудидан чекланган контингент олиб чиқиб кетилганига 31 йил тўлишига бағишлаб байрам тадбири уюштирилди. Дастлаб туман ҳокимининг ўринбосари М.Бобожанов йиғилганларга туман ҳокими М.Апақовнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, актриса Гулчеҳра Носированинг самимий дил истаклари, хушнафас хонандалар Рустам Мамадалиев, Ойпошша Улуғхўжаева, туман маданият бўлими «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари ижросидаги қўшиқлар шодиёнага ўзгача файз киритди. Ўзбекистон «Veteran» жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси туман бўлими раиси А.Обидов кўрсатилган эътибор ва эъзоз учун миннатдорчилик билдирди.

