ТАКЛИФЛАР ТИНГЛАНДИ

13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимининг ўринбосари А.Абдурахмонов, 4-сектор раҳбари вакили М.Қодиров, туман Адлия бўлими бошлиғи Ҳ.Қобилов, туман прокурорининг катта ёрдамчиси И.Алиматов, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари М.Юнусовлар ёшлар билан учрашди.

Унда ёшлар томонидан кўплаб таклифлар билдирилди. Мулоқот давомида ўртага ташланган барча масалалар, таклиф ва ташаббуслар бўйича сектор ва соҳа раҳбарлари зиммасига вазифалар юкланди. Шунингдек, тадбир доирасида ёшларни янги барпо этилган «Хотира хиёбони»га саёҳати уюштирилди. Ёшларни тадбиркорликка, касбга қизиқтириш мақсадида Пастгузар МФЙда жойлашган «Само тикув сервис» МЧЖ фаолияти билан таништирилди. 1-БЎСМда ташкил этилган спорт турларидан бокс, эркин кураш, белбоғли кураш, каратэ, стол тенниси каби тўгараклар аъзолари кўргазмали чиқишлар қилишди.