ОРЗУЛАРГА ҚАНОТ БЎЛГАН БЕШ ТАШАББУС
Билим масканимизда ташкил этилган ана шу мавзудаги тадбир унинг иштирокчиларида бой ва унутилмас таассуротлар қолдирди. Сабаби, шу куни ҳудуддаги 11, 16, 21, 27-мактабларнинг энг иқтидорли ўқувчилари Юртбошимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус бўйича ўз иқтидорларини амалда намоён этдилар.
Тадбирда туман ҳокими М.Апақов, туман прокурори У.Номанов, Ўзбекистон Республикаси Олий Маж-лиси Қонунчилик палатаси депутати Б.Мирзамовалар қатнашиб, спорт, санъат, фан, компьютер, китобхонлик йўналишларида ташкил этилган кўргазмалар ва ўқувчиларнинг чиқишларини томоша қилишди, уларнинг фаолиятлари билан яқиндан танишишди.
Фан ўқитувчиларидан М.Абдубоқиева, М.Нўъмонова, Н.Фахриддинова, «Қўғирчоқ театри» раҳбари Д.Нормирзаева, мусиқа, рақс тўгараклари раҳбарлари З.Мирзабоев, С.Пўлатовалар томонидан тайёрланган бадиий дастур барчага завқ-шавқ, баҳорий кайфият улашди.
Тадбир ниҳоясида иқтидорли ўқувчиларга «Ташаккурнома» ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Алишер ҲАМРАЛИЕВ, 27-мактаб директори ўринбосари.

