НАВРЎЗ САЙЛИ

Туман марказидаги «Мустақиллик боғи»да Наврўз сайли бўлиб ўтди. Миллий қадрият ва урф-одатларимиз, қўшиқларимиз, анъаналар намойиш этилди. Унда туманимиздаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллик кўрсатдилар. Туман маданият маркази «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари маданий хизмат кўрсатишди. 8 та дошқозонда ош дамланди. Барча жараёнлар Наманган вилоят телерадиокомпанияси ижодкорлари томонидан тасвирга муҳрланди. Уйчидан тайёрланган бу махсус кўрсатув Наврўз байрами арафасида намойиш этилади.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оила масалалари бўлими бошлиғи Боситбой Қодиров, бўлим бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари Раъно Назарова самимий тилаклар билдиришди.

****** Наманган илмий тажриба станциясининг Қизилровот бўлими ҳамда Ҳуррият МФЙда истиқомат қилувчи Ўктамхон ая Иброҳимова хонадонида уюштирилган сумалак сайли унда қатнашганларда унутилмас таассуротлар қолдирди.