РАСМЛИ ЭРТАКЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ…

Болаларда тасвирий саводхонликни ривожлантириш, бадиий тафаккурни юксалтириш, эстетик ва эмоционал таъсирчанликни ошириш орқали ижтимоий ҳаётда зарур бўлган билимларни эгаллаш, улардан кундалик ҳаётда фойдаланишга ўргатишдан иборатдир. Мутахассисларнинг фикрича, мактабгача таълим ва кичик мактаб ёшидаги болаларнинг ривожланишида эртаклар муҳим роль ўйнайди. Эртаклардаги тасвирлар боланинг диққатини ўзига жалб қилиши, қизиқишини уйғотиши, дунёқарашини бойитиши, интеллектини ривожлантириши билан боланинг ўзига ва келажагига бўлган ишончи ортишига, шунингдек, ўз-ўзини ҳамда истак ва туйғуларини тушунишига ёрдам беради. Рассомлар томонидан эртаклар учун ишланаётган тасвирлар, табиат манзаралари, эртаклардаги ижобий ва салбий қаҳрамонлар образлари,  ёввойи ва уй ҳайвонлари тасвирлари бугунги кунда зўр маҳорат билан ифодалаб берилмоқда. Бу тасвирларни болалар мароқ билан томоша қилибгина қолмай, ўша давр саҳнаси, яшаш  тарзи, ижтимоий муҳитини  ҳам  ўзларида идрок этадилар. Айниқса, эртаклардаги бош  қаҳрамонларни томоша қилиб, ундаги ижобий хислатларни ўзларида шакллантиришга интиладилар. Бундай чиройли тасвирларни бугунги кунда янги чоп этилаётган ўзбек халқ эртак китоблари учун ишланаётган расмларда кўрсак бўлади. Қайд этиш лозимки, эртакларнинг ҳар  доим яхшилик билан тугаши ва бахтли якун топиши болани ўзига жалб қилади. 

Демак, болага эртаклар айтиб бериш ва уларга ишланган тасвирларни намойиш қилиш унинг шахс сифатида ривожланишига, китоб, ижодга ва расм чизишга иштиёқи ошишига ёрдам беради. Бугун фарзандингизнинг комил шахс бўлиб вояга етишини истасангиз, уларга китоблар совға қилинг.

Муҳайё АРТИҚОВА, 22-мактаб ўқитувчиси.