«ЁШ КОМПЬЮТЕР ИХТИРОЧИЛАРИ»

7-мактабда «Информатика ва математика фанлари ойлиги» доирасида 5-8-синфлар ўқувчилари ўртасида «Ёш компьютер ихтирочилари» мавзусида беш ташаббуснинг учинчи йўналиши бўйича танлов ўтказилди. Унда ўқувчилар ўз қўллари билан тайёрлаган компьютер қурилмалар макетлари, робот, фанга оид деворий газеталар, компьютер расмлари кўргазмаси ташкил этишди. 7-«А» синф ўқувчилари биринчи ўринни эгаллашди.

Ўқувчиларга эсдалик совғалари ва мақтов ёрлиқлари топширилди.

Шунингдек, ойлик давомида «Қувноқлар ва зукколар» тадбири ташкиллаштирилди. Ўқувчиларга 2020 йил – «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили» кенг кўламда тушунтирилиб, рақамли иқтисодиёт янгилик эмаслиги, пластик карта, интернетда бизга керакли бўлган озиқ-овқат, кийим-кечак, пойафзал, пардоз буюмларини харид қилиш учун бозорларга бориб ўтирмай, буюртма қилиниши рақамли иқтисодиётнинг бир кўриниши эканлиги тушунтирилди.

Ўқувчилар томонидан тайёрланган қизиқарли ва кайфиятни кўтарувчи саҳна кўриниши барчага манзур бўлди.

Наргиза ДЖАКПАРОВА, 7-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси.