КОРРУПЦИЯНИ ЙЎҚОТИШ – БОШ МАСАЛА
Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини алоҳида эътироф этиш зарур. Хусусан, ўтган 2019 йилда Пре-зидентимизнинг «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомил-лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон билан 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури тасдиқланди.
Бу йўналишда адлия идоралари ҳам ўз фаолияти доирасида сезиларли даражада ўзгаришлар қилди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Очиқ адлия» («Open Justice») дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи ҳамда мазкур буйруқ билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Очиқ адлия» («Open Justice») дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси»нинг ишлаб чиқилиши Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия идоралари томонидан коррупцияга қарши курашнинг самарали ва қулай механизми яратилишига ҳисса қўшди.
Мазкур дастур доирасида «Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилиши керак!» шиори остида ҳудудларда «Ҳуқуқий ахборот кунлари» ташкил этилди.
Фармон доирасида коррупцияга қарши курашиш бўйича республика махсус гуруҳига ахборот бериш ҳамда коррупция ҳақида билган ёки эшитган фуқароларни рағбатлантириш масаласи жорий этилди.
Шу турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарлар ўз вақтида етказилишини ва дарҳол ушбу ҳолатларни аниқлаш, уларнинг оқибатларини, имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларнинг бартараф этилишини таъминлашга қўшимча имконият яратиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида «@antikorbot» номли махсус бот яратилди.
Ўйлаймизки, рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали коррупцияни йўқотишда ҳам катта самарага эришиш мумкин.
Мирзоҳид ШОҚАЛАМОВ, вилоят адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси.

