УНУТИЛМАС КУН

ЎзХДП вилоят кенгаши ва вилоят ИИБ ўртасида имзоланган «Ҳамкорлик тўғрисида»ги меморандумга мувофиқ вилоятимиз шаҳар ва туманларида ёшларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспорти тантанали тарзда топширилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида бўлиб, 10 нафар ёшга фуқаролик паспорти тақдим этилди. Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи О.Атаходжаев, туман ҳокими М.Апақов, туман ИИБ бошлиғи Ғ.Ғаниевлар қатнашиб, ёшларнинг ҳаётидаги бу унутилмас кун билан самимий табрикладилар.

Акрамжон АБДУҒАППАРОВ, ЎзХДП туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати.