ПАТРОНАЖ ҲАМШИРАЛАР ЎҚУВИ

Аҳолига кўрсатилаётган профилактик тадбирлар самарадорлигида ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, аҳолига сифатли патронаж хизматини кўрсатишда оила ҳамшираларининг билим ва кўникмаларини ошириш, амалиётга татбиқ қилиш ғоятда муҳим. Шу мақсадда тумандаги барча бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида фаолият олиб бораётган жами 247 нафар патронаж ҳамшира учун «Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида касалликлар профилактикаси ва уларни барвақт аниқлашда патронаж ҳамшираларнинг ўрни» мавзусида ўқув-семинарлар ўтказилмоқда.

Долзарб мавзулар бўйича туман тиббиёт бирлашмасининг бош мутахассислари, тренерлари билан биргаликда вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда республика ихтисослашган марказлари вилоят филиаллари етакчи мутахассислари томонидан маърузалар ўқилмоқда. Ўқув-семинар интерактив усулда, кўргазмали ва амалий тарзда ташкил этиляпти.

Лобархон МАШРАПОВА, туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси.