САНЪАТГА ОШНО ЭТИБ…

Куй-қўшиққа алоҳида қобилияти бор ўқувчиларни дарҳол аниқлаб олиш осон эмас. Бунинг учун педагог узоқ муддат кузатув олиб бориши, тадбирлар, тантаналарда уларнинг имкониятини текшириб кўриши талаб этилади.

Жорий ўқув йилида ўтказилган байрам кечаларида мен раҳбарлик қилаётган 2-«А» синф ўқувчилари орасидан чин истеъдод эгалари аста-секин сараланиб бормоқда. Д.Аҳмаджонова, К.Тўхтапўлатов, Ў.Ғуломжонова, А.Аҳмаджонов, Д.Абдумаликовалар шулар сирасидан. Ушбу ўқувчилар қўшиқчилик, шеърхонлик, актёрлик маҳоратларини турли тадбирларда ҳар томонлама намоён этиб келмоқдалар. Уларнинг ранг-барангликка интилишлари, бири иккинчисини такрорлаш, тақлид қилишга интилмай, ўз йўналишида шаклланишлари ҳар бир кўнгилочар тадбирда тўлиқ исботини топмоқда. Ҳозирда ушбу ўқувчилар билан биргаликда ўзбек халқ эртакларидан «Кенжа ботир», «Зумрад ва Қиммат», «Муқбил тошотар» асарларини саҳналаштириб, оммага ҳавола этиш режаси устида ишлаяпмиз. Уларнинг либослари, керакли интерьерлар масаласида ота-оналар кўмакчи бўлишмоқда.

Саида РАҲИМОВА, 29-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.