«SOF MEBEL» ИШ БОШЛАДИ

«Обод марказ» дастури доирасида Уйчи шаҳарчаси чирой очиб, бир-биридан кўркам ва салобатли бинолар қад ростламоқда. Туман марказида бунёд этилган «Sof mebel» кредит дўкони ҳам шаҳарча қиёфасига янада кўркамлик бағишлади.

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни иш бошлаган мазкур дўконнинг очилиши катта шодиёнага айланди. Эрта тонгдан янграган карнай-сурнай наволари барчани қувончли шодиёнага чорлади. Тантанада туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов, жамоатчилик вакиллари, нуронийлар иштирок этдилар.

Самимий тилаклар билдирилиб, рамзий лента қирқилди ва барча савдо дўконига таклиф қилинди. Икки қаватдан иборат мазкур бинонинг ертўла қисмида қаттиқ ва ётоқ мебеллари, биринчи қаватида стол-стул, офис мебеллари, иккинчи қаватида юмшоқ мебеллар жойлаштирилган бўлиб, нархлари ҳам ҳамёнбоплиги эътиборни тортади. Бу жиҳозларни имтиёзли тарзда 7, 10, 12 ой муддатга олиш мумкин. Яна бир қувончли томони, 8 март байрами муносабати билан харидорларга 10 фоизли чегирма ҳам таклиф этилганидир. Шодиёнада туман маданият маркази «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари Комилжон Неъматов, Авазбек Насриддиновлар дилрабо қўшиқлари билан барчага хуш кайфият бағишладилар.