ҚИЗЛАР ХИРОМ АЙЛАГАНДА…

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлод талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда миллий, замонавий рақс санъати турларини ривожлантириш, уларнинг маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш, санъат ва гўзалликка интилишини кучайтириш мақсадида «Қизлар хиром айлаганда» кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Яқинда туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази(МАДОМ)да танловнинг туман босқичи бўлди. Устоз санъаткорлар ижро этган оммавий, якка миллий рақслар, замонавий куй, қўшиқларга саҳналашти-рилган оммавий ва якка рақслар йўналишларида туман, қишлоқ МАДОМлардаги рақс гуруҳи ва жамоалари, тўгарак аъзолари қатнашдилар. Ғайрат, Жийдакапа, Ровот, Бирлашган, туман МАДОМлардаги рақс жамоалари, «Ёшлар клуби» аъзолари, Дилдора Давлаталиева, Зарнигор Мўминова, Марғиёна Эшқўзиева, Зуҳра Болтабоева, Нозима Ҳасановаларнинг рақслари ҳайъат аъзолари томонидан юқори баҳоланди.