КЕКСА-Ю ЁШ СЕВИНЧИ

Эзгулик айёми Наврўзи олам шодиёналари Ровот шаҳарчаси ҳудудидаги маҳаллаларда кенг нишонланди.

2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтган тадбирлар кекса-ю ёшга севинч улашди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова, вилоят Кенгаши депутати Нафиса Мамасолиева самимий тилаклар билдиришди. Спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, Ўзбекистон давлат филармонияси вилоят бўлинмаси «Наманган наволари» ашула ва рақс ансамбли хонанда ва созандалари иштирокидаги концерт дастури барчага завқ-шавқ улашди.

Тадбир ниҳоясида Барно Мирзамова барча жабҳаларда фаоллик кўрсатаётган нуронийлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар вакилларига «Ташаккурнома» ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

******

4600 дан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган маҳалламизда Наврўзолди байрам тадбири «Оталар гурунг маркази»да бўлиб ўтди, -дейди Исломобод МФЙ раиси Улуғбек Боймирзаев. -Дошқозонда ош дамланди, сумалак пиширилди. Барчага баҳорий неъматлардан улашилди. 45-мактаб ўқувчилари ҳамда лапарчи аёллар Ҳалима Қамбарова, Зиёда Муҳиддиновалар ижросидаги қўшиқлар даврага ўзгача файз киритди. Умиджон СУЛТОНОВ.