МАЪНАВИЯТ ХАЗИНАСИ

Бу дунёда инсон маънавиятини юксалтириш, тафаккурни ўстириб, ҳаётда ўз ўрнини топишида беминнат дўстимиз бўлган китобнинг ўрни беқиёс. Агар китобни ўзига дўст билган инсон билан суҳбатлашсак, унинг қай даражада кўнгли пок, ширинсухан эканини англаб етамиз. Бундан билишимиз мумкинки, китоб инсоннинг ички дунёсини гўзал қиладиган, ҳаётдан фақат яхшилик излаб яшайдиган, ижобий фазилатларни ўзида мужассамлаштирадиган қилиб тарбияловчи муҳим омил. Китобнинг яхши-ёмони, чиройли-хунуги бўлмайди. Фақатгина биз китобни қалб ва ақл кўзи билан кўра олсак бўлгани. Бир сўз билан айтганда, китоб инсонни мутафаккирликка чорлайдиган, ҳаётимизга маъно олиб кирадиган, умр йўлимизни безайдиган бойлик. Шундай экан, китобдек маънавият хазинасига ошно бўлайлик.

Моҳизода МУРОДИЛЛАЕВА, 7-мактабнинг 10-синф ўқувчиси.