НАВРЎЗ
Сепин ёйиб кўкламой,
Заминга бериб чирой,
Қўшиқ айтиб шошқин сой,
Юртимга келди Наврўз.
Кўкдан чиқиб камалак,
Гулни ўпиб капалак,
Само қучиб шўх варрак,
Юртимга келди Наврўз.
Дилга бериб эзгулик,
Хонадонга тотувлик,
Дастурхонга тўкинлик,
Юртимга келди Наврўз.
Қўлга олиб кетмонни,
Кўзлаб улкан хирмонни,
Замин чорлар деҳқонни,
Юртимга келди Наврўз.
Шўх яллалар таратиб,
Элим кўнглин яйратиб,
Ватанимни гуллатиб,
Юртимга келди Наврўз.
Ғуломжон МЎЙДИНОВ, 7-мактаб ўқитувчиси.

