УЮШҚОҚЛИКДА ЎТДИ
Ҳашар – халқимизнинг қадимий ва асл қадриятларидан. Унинг замирида ободлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, хайр-саховат, бунёдкорлик мужассам.
Жорий йилнинг 14-15 март кунлари Республикамизда бўлгани каби туманимизда ҳам умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқликда ташкил этилди.
Ҳашар кунлари МФЙ, корхона, ташкилот ва муассасалардан 90 тонна маиший чиқинди олиб кетилди. 1230 туп турли хилдаги манзарали, 30 минг туп мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. 7 км. ариқ-зовур тозаланди.
Илҳомжон СОДИҚОВ, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекциясининг бошлиғи.

