ЭЪЗОЗДАГИ ФАХРИЙЛАР

Уйчи иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ишловчилар меҳнатини қадрлаш, фахрийларни эъзозлашдек яхши анъана мавжуд. Куни кеча шу коллежда ёшларга она тили ва адабиёт, физика фанларидан сабоқ берган Мавлуда Раҳмонова, Зафаржон Асқаров, ишлаб чиқариш таълими усталари Зокира Ваҳоббоева, Сафуро Юнусова, кадрлар бўлими нозири Зулфия Аҳмедова, омборчи Сайдулло Маматалиевларнинг пенсияга чиқиши муносабати билан навбатдаги «Эъзоз» тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан коллеж директори Дилмурод Хўжаев, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Гулнора Зокирова, бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси Мавлуда Низомова, касаба уюшма қўмитаси раиси Аҳмаджон Маҳмудовлар юбилярларни  самимий қутлаб, эсдалик совғалари топширдилар.